"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини "Реал" клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ мадридликлар бу трансферни рад этди.

ABC нашри маълумотларига қараганда, "қаймоқранглилар" марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмаяпти. Давид Алаба ва Эдер Милитао кўрсатаётган ўйин раҳбариятни қониқтирмоқда. Агар жамоа мудофаа марказига футболчи сотиб олса, у ёш ўйинчи бўлади.

Шунингдек, "қироллик клуби" Рюдигер ва агенти учун тўланадиган пул сабабли ҳам ундан воз кечган. Германиялик футболчи шартнома имзолаш учун 20 миллион евро талаб қилмоқда. Шунда у "аристократлар" билан амалдаги битимни узайтирмайди.

28 ёшли ҳимоячига мадридликлардан ташқари "Бавария" ва ПСЖдан ҳам қизиқиш бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар