"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жароҳати сабаб, "қаймоқранглилар"нинг бир қатор учрашувларини ўтказиб юборади. 

32 ёшли футболчи Уэльс терма жамоаси сафида "ЖЧ-2022" саралашидан ўрин олган ўйинда болдир қисмидан жароҳат олди. 

Бэйлнинг тикланиши учун камида 2-3 ҳафта талаб этилади. У 13 ноябрь куни Беларусга қарши баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг алмаштирилганди. 

Бу мавсумда Гарет Ла Лига доирасида 3 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 




Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар