"Реал" клуби 2022 йилнинг ёзида шартномаси якунланадиган 4 нафар футболчининг 3 таси билан хайрлашадиган кўринади.

MadridistaReal тарқатган хабарга қараганда, ҳимоячи Марсело, ярим ҳимоячи Иско ва ҳужумчт Гарет Бэйл “қироллик клуби”ни эркин агент сифатида тарк этади.

Юқоридаги манбага кўра, яна бир йилдан сўнг шартномаси тугайдиган футболчилар орасида фақатгина Лука Модричга янги шартнома таклиф қилиниши мумкин. Айтиш керакки, хорватиялик футболчи 9 сентябрь куни 36 ёшга тўлди.

Карло Анчелотти бошчилигидаги “Реал” 5 та турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 13 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)