"Реал"ни кучайтирадиган футболчи топилди!

Defensacentral нашри хабарига кўра, Мадриднинг "Реал" клуби ниҳоят ёзги трансфер ойнаси учун ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш бўйича ўзининг асосий трансфер мақсадига аниқлик киритиб олди.

Манбага кўра, "Аякс"нинг ёш ярим ҳимоячиси Раян Гравенберг ёзда “қироллик клуби”нинг марказий чизиғини кучайтиришга номзодлар орасида мутлақ фаворитга айланган.

Қайд этилишича, мадридликлар аллақачон унинг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Нидерландиялик футболчининг агенти Мино Райола ҳисобланади. Унинг “Аякс” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!