Рэшфорд "Барселона"да қолмаслиги мумкин
"Барселона" қанот ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жорий мавсум якунида "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Луис Рохо хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар футболчини тўлиқ сотиб олиш масаласида иккиланмоқда. Инглиз футболчининг 2026 йилдаги ўйини сезиларли даражада пасайган ва у Рафинья йўқлигида жамоа учун тўлиқ ўринбосар бўла олмади.
"Манчестер Юнайтед" эса ҳужумчини 30 миллион евро эвазига сотиш талабида турибди. Бироқ "Барселона"да футболчининг маошини ҳам инобатга олган ҳолда бу сумма жуда юқори деб ҳисобланмоқда.
Фақат Рэшфорднинг ўйинида жиддий ўсиш бўлса, каталонияликлар позициясини ўзгартириши мумкин, аммо бунга вақт кам қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ҳужумчини ўтган ёзда "қизил иблислар"дан ижарага олган эди. У жамоа сафида 43 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол ва 13 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар