Рио Фердинанд:

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рио Фердинанд "Ньюкасл" Раҳим Стерлинг, Деклан Райс ҳамда Жесси Лингард каби футболчиларни сотиб олиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда "Championat.com" нашри хабар берди.

- "Ньюкасл" учун бир нечта ажойиб вариантлар айтаман. Клуб ўрнида бўлганимда, Стерлингга диққат қаратган бўлардим. Жамоаси уни мунтазам ўйнатмаяпти. Бундан ташқари, Жесси Лингард вариантини кўриб чиққан бўлардим. Мбаппени сотиб олиш — фантастика. Шунинг учун, "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Манчестер Сити" каби клублар асосий таркибидан жой ололмаётган футболчиларга эътибор қаратиш керак, — деди 42 ёшли англиялик собиқ футболчи.

Аввалроқ, 7-октябрь куни Саудия Арабистони инвесторлик фонди ҳисобланган Public Investment Fund "қарғалар"ни 300 миллион фунт эвазига сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.

Янги грандга айланиш арафасидаги жамоа қишги трансферлар ойнасида бир қатор юлдуз футболчиларни сотиб олиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)