Ривалдо: Неймар ПСЖда ўйнашда давом этса, ҳеч қачон "Олтин тўп"ни юта олмайди

  • 4 июль, 2018, 21:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиялик собиқ футбол юлдузи Ривалдо Неймар “Олтин тўп”ни “Реал” сафида қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

Tecno

“Агар Неймар “Олтин тўп”ни ютишни истаса, у ҳолда дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига ўтиши лозим.

У Томас Тухель бошқарувидаги ПСЖда ҳеч қачон бу совринни юта олмайди. У ўйнаши керак бўлган футбол масалан Испанияда бор. Мана нима учун у “Реал”га ўтиши лозим. Мен вақти келиб бу воқеа содир бўлишига ишонаман.

ПСЖда “Реал”, “Барселон”, “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” клубларида бўлгани каби буюк анъаналар йўқ”, - дейди Ривалдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!