Роберто Де Дзерби: Футболчилар қўрқяпти!
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида инқирозни бошдан кечираётган “Тоттенхэм” жамоасининг янги мураббийи Роберто Де Дзерби футболчиларга қуйи лигага тушиб кетиш хавфи таъсир қилаётганини тан олди.
Италиялик мутахассис қўл остидаги биринчи учрашувда лондонликлар “Сандерленд” майдонида кичик ҳисобда ютқазди ва бу натижа “шпорлар”ни хавфлди зонада қолдирди.
Ўйиндан кейин журналистлар Роберто Де Дзербидан “Футболчиларга босим таъсир қиляптими?” деган саволни берди.
- Менимча, ҳа таъсир қиляпти. Агар мени сўрасангиз, мен 46 ёшдаман, менда футболчиларга қараганда кўпроқ тажриба бор ва мен ижобий фикрдаман.
Бу уларни инсон ва футболчи сифатида билишим билан боғлиқ. Шунинг учун қарашларим ижобий, “Тоттенхэм” эканимиз учун эмас.
Уларда битта ўйинни ютишга етарли маҳорат бор ва ҳозирги асосий мақсадимиз ҳам шу. Агар биз ғалаба қозонсак, вазиятга бошқача қарай оламиз.
Сиз менинг қандай мураббий эканимни биласиз. Менинг услубимдаги муҳим жиҳат – бу психология, яъни футболчиларга ишонч бериш. Мен уларга руҳий жиҳатдан керакли нарсани беришим керак.
Шунда биз яхшироқ ўйнаймиз. Ҳафта давомида улар яхши ўйнайди, чунки уларнинг фикри ортиқча нарсалардан тоза бўлади. Аммо ўйин пайтида бу қийин.
Менинг вазифам – уларни машғулотларда кўрсатган ўйинини расмий учрашувларда ҳам намойиш қилишга ёрдам бериш, - деди тажрибали мураббий.

Фикрлар