"Рома" - "Сассуоло" учрашувида ассистни амалга оширган Элдор Шомуродовга неча балл қўйилди? (Фото)

Италия чемпионати 3-турида "Рома" ўз майдонида "Сассуоло"ни қабул қилди. Беллашувда римликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Қийин кечган баҳсда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ва Стефан Эль-Шаарави ҳисоб 1:1 бўлиб турганда захирадан учрашувга қўшилди ва бу иккиси ўйин тақдирини ҳал қилди.

Ўйинга қўшиб берилган даққиқаларда Шомуродовнинг пасидан сўнг Эль-Шаарави чиройли тарзда дарвозани ишғол этиб, жамоасига муҳим ғалаба олиб келди.

Ушбу баҳсдан сўнг статистика билан шуғулланувчи дунёга машҳур whoscored.com нашри футболчиларнинг ўйинини баҳолаб чиқди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси 6.5 баллга лойиқ кўрилди.

Безымянный_25

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
13/09/2021 14:00
Ўша сайит тўҳтаниёз отани калбосаларини ебди шу 6,5 балига. Элдор камида 10 балдан 8-9 баллик ўйин кўрсатди. Унинг меҳнатлари беқиёс биз учун.
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
13/09/2021 13:37
Abraham q... ni ham ish qilgani yo‘q Shomadan balandroq ball olibdi yoki transfer narxiga qarab qo‘yiladimi bu ballar