“Рома” футболчисига икки харидор чиқди

Жозе Моуриньо “Рома” асосий таркибига киритмаётган испаниялик ярим ҳимоячи Гонсало Вильяр тез торада Римни тарк этиши кутилмоқда.

Аслида Гонсало аввалги мураббий Паулу Фонсека даврида муҳим ўйинчилардан ҳисобланарди. Ўтган мавсумда испан ярим ҳимоячиси 47 та учрашувда иштирок этганди. Моуриньо уни Конференциялар лигасида олти марта жами 204 дақиқа ўйнатди холос. Португалиялик мутахассис таянч зонада 23 ёшли Вильярдан кўра, Брайан Кристанте ва Жордан Веретуга кўпроқ ишонч билдиряпти.

Маълумотларга қараганда, Гонсало Вильярни Ла Лига вакиллари – “Валенсия” ва “Сельта” ўз таркибига қўшиб олишга тайёр. Улар январда ўйинчини ижарага олиб, кейинчалик тўлиқ трансфер қилишни таклиф қилмоқчи.

Гонсалога А Серия чемпиони “Интер”дан ҳам қизиқиш бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×