“Рома” ҳужумчиси Абрахамнинг бир муаммоси бор!

“Челси”нинг собиқ футболчиси Пэт Невин жамоани тарк этиб, “Рома” сафига ўтган Тэмми Абрахамни машҳур ҳужумчилар – Ромелу Лукаку ва Дидье Дрогба билан таққослади.

- Мен мавсумолди йиғинларида Тэмми Абрахамни кузатдим ва уч мавсум давомида кутганим бўлди. Унинг танаси ва жисмоний кўрсаткичлари кучайди. Ромелу Лукаку “Челси”га биринчи келганида одамларни уни эслаб қолган эди. Бу ерда кўп ўйнамади. Лекин зўр ҳужумчи бўлиб етишди. Қайси жамоага борса, эътибор қозона олди. Ҳали ҳамма Тэммини ҳам шундай эслайди.

Дидье Дрогба узоқ вақт давомида чўққига чиқа олмаган. Менимча, Абрахамда ҳам шундай бўлади. Мен унинг кетганини хато ҳисобламайман, лекин “Челси”да яна тўрт йил қолганида ажойиб ҳужумчига айланган бўларди.  

Энг катта муаммо шундаки, Тэмми захирада ўтиришни қабул қила олмайди ва клубдан кетиши биринчи навбатда ўзи учун бўлди. Агар “Челси” уни ўз анъанасига содиқ қолиб, бир муддат ижарага жўнатганда эди, вазият идеал тарзда ечим топарди ва у бир неча мавсумдан кейин тажрибали футболи сифатида сафга қўшиларди.

Лекин мен бир куни Абрахам “Челси”га қайтиб, жамоанинг ҳужум чизиғида етакчилик қилишига ишонаман, - деди собиқ футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
12/09/2021 23:19
Қораой захрада ўтиришни ҳоҳламас эканда...

Минбар

Барча блоглар