Асосий мазмунга ўтиш

"Рома" ҳужумчиси Россия клубининг таклифини ўйлаб ўтирмай рад этди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Футболчи 3 йиллик шартномадан бош тортди

"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубига ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Аввалроқ, "Зенит" Абрахам учун 20 миллион евро таклиф қилгани, футболчига эса 3 йиллик шартнома доирасида йилига 5 миллион евро маош таклиф этилгани маълум бўлган эди. Аммо англиялик футболчи ушбу таклифни рад этди. У фаолиятини Европа топ-5 чемпионатларидан бирида давом эттирмоқчи.

27 ёшли Форвард ўтган мавсумни "Милан"да ижара асосида ўтказиб, А Серияда 28 ўйинда 3 гол урди.

Римликлар Тэммидан ташқари, ҳамюртимиз ва миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродовни ҳамда Артём Довбикни қўйиб юбориш ҳақида жиддий ўйламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ