“Рома” жарима тўлайди

Италия Спорт суди “Рома” клубини “Милан”га қарши ўтказилган учрашувда римлик мухлислар рақиб футболчиси Златан Иброҳимовичга нисбатан ирқчилик қилгани учун жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарди.

Энди “Рома” 15 минг миқдорида жарима тўлашига тўғри келади.  

Бундан ташқари, Римдан келган ашаддий фанатлар трибунанинг пастки қисмида ўтирган миланлик мухлислар устига файерлар улоқтирилгани ҳам қайд этилган. Бунинг учун “Рома” қўшимч тарзда яна 10 минг евро жаримага тортилди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда “Милан”даги учрашув “Рома”га ҳар томонлама зиён келтирди: беллашув бой берилди, икки футболчи қизил карточка олди, клуб йўқ жойдан жарима тўлайдиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×