"Рома" ўртамиёна клубга мағлуб бўлди. Шомуродов 52-дақиқада майдонга тушди

А Серия 15-туридан ўрин олган "Болонья" - "Рома" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

35-дақиқада мезбонлар футболчиси Сванберг урган гол амалда баҳс тақдирини ҳал қилди. 

Ушбу натижадан сўнг римликлар ҳисобидаги 25 очко ўзгармай қолди. Шундай бўлса-да, "бўрилар" 5-ўринда қолди. 24 очкога эга "Болонья" эса 8-ўринни банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!