"Рома" ўз таркибини "Реал" футболчиси билан кучайтирмоқчи

"Рома" қишки трансфер ойнасида ўз таркибини кучайтирмоқчи.

"Marca" нашрининг хабар беришича, римликлар "Реал" ярим ҳимоячиси Даниэль Себальос трансферини амалга оширмоқчи. Маълумотларга қараганда, испаниялик футболчини сотиб олишни шахсан бош мураббий Моуриньо сўраган.

25 ёшли футболчининг нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум мадридликлар сафида ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади. Дани Олимпия ўйинларида орттириб олган жароҳатини тиклаш билан банд.

Себальос ўтган мавсумни ижара асосида "Арсенал"да ўтказди. "Канонирлар" сафидаги 40 ўйинда испаниялик футболчи 3 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!