Рональдиньо Неймарга катта ишонч билдирмоқда

 

Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси Роналдиньо Неймарга катта ишонч билдирмоқда. Унинг фикрича Неймар терма жамоа билан ЖЧ–2018 турнирида ғолиб бўлиши мумкин.

“Неймарнинг ўйинини томоша қилиш шунчаки завқ бағишлайди. У айни дамда Бразилия футболининг ёрқин намояндаси. Умрим давомида мен ҳимоя қилган либосда Неймарни кўриш катта шараф.

Неймар Бразилияни ЖЧ ғолибига айлантира оладими? Бу иш унинг қўлидан келади. Неймар  дунёдаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. Шунинг учун, ишончим комилки у Россияда ўтадиган ЖЧ–2018 тақдирини ижобий ҳал қила билади”, – деди Роналдиньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!