Роналду —

SPORTS.uz Европа Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатиш борасида ўзи билан кураш олиб бораётган Криштиану Роналду борасида фикр юритади.
Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтгач, бутун дунё эътиборини яна ўзига қаратишни уддалай олди. Португалиялик ҳужумчи ЕЧЛ баҳсларида ҳар доимгидек фантастик футбол намойиш этишда давом этмоқда. Хўш, айни дамда унинг бу турнирда ўрнатган рекордлари ҳақида нималарни биламиз? Келинг, Роналду ўрнатган энг муҳим 7 рекордни ёдга оламиз!

1. "Аталанта" — улар қаторида!

ok34go3k4ogk34g3

Аслида, Криш ҳар бир ўйинида рекорд ўрнатишни уддалаяпти. "Атланта" билан баҳс ҳам бундан мустасно бўлгани йўқ. Ҳужумчи ҳал қилувчи голни киритиб, жамоасига 3 очко ишлаб берди. Бергамоликлар эса, ЕЧЛ доирасидаги учрашувларда Роналдудан озор чеккан 38-жамоага айланди. Ҳозирча, бу кўрсаткич мутлақ рекорд саналади! КриРо ўзининг илк голини 2007 йилда "Рома"га урган эди.

2. Туғма тўпурар!

p34lgp[34lgp3lg

Қаҳрамонимиз ЕЧЛ тарихида энг кўп гол киритган футболчилар рўйхатини бошқариб келмоқда. Бергамоликлар посбонини хафа қилганидан сўнг, унинг ҳисобидаги голлар сони 137 тага етди! Роналдудан кейинги ўринни ПСЖ аъзоси - Лионель Месси эгаллаган. Ўртадаги фарқ 14 тани ташкил этади. Рўйхатдаги бошқа футболчилар билан ўртадаги тафовут тобора катталашиб бормоқда.

3. Турнир "отахон"и!

o3k4gok34ogk34okg

Жорий йилнинг кузида Роналду Икер Касильяс томонидан ўрнатилган рекордни ҳам ўзиники қилиб олди. У ЕЧЛ ўйинларида иштирок этиш сони борасида собиқ жамоадошидан ўзиб кетди. Айни дамда, унинг ҳисобида 179 ўйин мавжуд. Қизиғи шундаки, бу рекорд мавсум сўнгига қадар янада яхшиланиши аниқ. Агар "Манчестер Юнайтед" плей-оффга йўл олса, ҳатто Лео Месси ҳам азалий рақибидан бу рекордни тортиб олиши мушкул бўлиб қолади.

4. Бу ишни ҳеч ким уддалай олмаган!

06eebba69c1244a1bf702cdf6a11bc3d

2013/14 йилги мавсумда Криштиану турнир давомида 17 гол киритишга муваффақ бўлди. Бунга қадар ва бундан кейин ҳеч ким бу рекордга яқинлаша олмади. Ўша йили Карло Анчелотти бошчилигида Роналду "шалпангқулоқ"ни боши узра кўтарибгина қолмай, "Олтин тўп"га ҳам лойиқ кўрилган эди. Кейин, унинг фаолиятидаги совринли мавсумлар бошланиб кетди.

5. Финаллар қироли

fo4kpfk34f3

Криштиану Роналду Европа Чемпионлар лигаси финалларида энг кўп гол киритган футболчи саналади. Бунга қадар футбол оламида ҳеч бир футболчи ЕЧЛнинг 3 та финалида рақиб дарвозасини ишғол этишни уддалай олмаган. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз ўз фаолиятидаги илк финалдаёқ (Москвада бўлиб ўтган ўйинда) "Челси" дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган. Қолган иккита гол "Реал" Мадрид шарафини ҳимоя қилаётган даврига тўғри келади.

6. Бир жамоага 10 гол?!

o34kgok34okg3

Роналдунинг "Ювентус" билан ўз ҳисоб-китоби бор, десак, адашмаган бўламиз. Португалиялик ЕЧЛ доирасида Турин суперклуби дарвозасини нақд 10 бор аниқ нишонга олган. Шу кунга қадар ҳеч бир футболчи мусобақа давомида бир клуб посбонларини 10 марта хафа қилишни уддалай олмаган. Криш "зебралар" шарафини ҳимоя қилган бўлса-да, бу унга рекорд ўрнатиш учун муаммо туғдиргани йўқ.

7. Гуруҳ босқичида ҳам у тенгсиз!

o34kgo3kgop3kgo3kg

2017-2018 йилги мавсумда Криштиану ЕЧЛ гуруҳ босқичида ҳам ўзига хос рекорд қайд этди. Гап шундаки, ҳужумчи гуруҳ ўйинларининг олтитасида ҳам гол киритган. Ундан "Боруссия" Дортмунд, АПОЭЛ ва "Тоттенхэм" жамоалари иккитадан гол қабул қилиб олишга мажбур бўлган. 6 учрашув ва 6 гол! Шунчаки, фантастик сермаҳсуллик!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар