Роналду

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ вице-президенти Дэвид Диннинг айтишича, 2003 йилда клуб португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотиб олиши мумкин эди.

“Мен Роналду Португалия U19 терма жамоасида ўйнаган ўйинда қатнашганман. У яхши ўйнади ва унинг агенти бизга Криштиану биз билан кечки овқат қилишини айтди. Кечки овқат пайтида у ёқимли таассурот қолдирди ва менга ўзи кийган футболкани берди. Биз пул ҳақида гаплашдик, кейин унинг агенти Роналду ўйлаб кўриши кераклигини айтди. Эртаси куни мен унинг агенти билан яна учрашдим, орадан олти соат ўтгач, Криштиану “Манчестер Юнайтед”га ўтди. Роналду ҳар доим у ерда бўлишни хоҳларди, биздан эса шунчаки ўлжа сифатида фойдаланишди”, - деди Дин.

Эслатиб ўтамиз, Роналду "Манчестер Юнайтед"га 2003 йилда "Спортинг"дан кўчиб ўтган эди. 18 ёшли Криштианунинг трансфери эса 19 миллион еврони ташкил қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)