Роналду: Бунақасини кутмагандим!

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи турида “Янг Бойз”га 1:2 ҳисобида ютқазилган учрашувдан кейин ўз фикрларини билдирди.

- Натижа бундай бўлишини кутмагандик. Лекин ҳозир барчамиз ўзимизни тиклаб, кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришнинг айни вақти, - деб ёзди Криштиану Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Швейцариядаги учрашув манчестерликлар учун омадли бошланиб, Роналду ҳисобни очган эди. Бироқ, биринчи бўлим ўрталарида Аарон Ван-Биссака қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бир футболчи кўп бўлиб ўйнаган мезбонлар ўйин охирида ғалабани илиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар