Роналду гол урган ўйинда МЮ мағлуб бўлди (видео)

УЕФА Чемпионлар лигаси "F" гуруҳи 1-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Янг Бойз” клуби меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган баҳс кутилмаганда “қизил иблислар”нинг 2:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Шу куни мезбонларга ғалаба келтирган голларга Николас Нгаламеу (66') ва Теозон Сьебатшо (90+5') муаллифлик қилган бўлса, МЮнинг ягона голини Криштиану Роналду (13') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар