Роналду: Ҳали Рангник анча қийналади

“Манчестер Юнайтед” тўпурари Криштиану Роналду жамоани бошқараётган Ральф Рангник амалга ошираётган ишларга ўз муносабатини билдирди.

- Рангник келганидан бери кўп нарсани ўзгартирди. Леин ўз ғояларини ўйинчиларга етказиши учун унга кўпроқ вақт керак. У яхши ишлаётганига аминман.

Биз зўр ўйнамаётганимизни биламан ва олдинда ўзимизни кўрсатишимиз шарт бўлган учрашувлар ҳам кўп. Рангник келганидан кейин айрим нарсалар яхши томонга ўзгарди. Лекин футболчиларнинг менталитети, ўйин услуби, маданияти ва ўйин тизимини ўзгартириш осон эмас ва бунинг учун етарли вақт керак. Ральф буни уддалашига умид қиламиз, - деди Криштиану Роналду.

Германиялик мутахассис 2021 йилнинг 29 ноябрь куни жамоани қабул қилиб олган эди. Рангник бош мураббий вазифасини мавсум охиригача давом эттиради. Бироқ, ҳозирдан “Манчестер Юнайтед” ўйинчиларининг аксарияти унинг иш услубини қабул қилгиси келмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×