Роналду жамоадошларидан норози

Ҳужумчи Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"даги жамоадошларидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар тарқатди. 

36 ёшли футболчи жисмоний ҳолати устида ишлаш учун ҳар куни қўшимча машғулот олиб боряпти.  У жамоадошлари ҳам шундай қилмаётганидан ҳайратда. 

Португалиялик ўз интервьюларидан бирида кунлик машғулотлардан олдин ва кейин индивидуал тарзда шуғулланаётган МЮнинг ягона футболчиси эканлигини айтганди. 

Жорий мавсумда Роналду "қизил иблислар" либосида жами 22 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатмага ҳаммуаллифлик қилди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×