Роналду Лукакудан кучсизми?

Римнинг "Лацио" клуби ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Франческо Ачерби "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Лукакуни тўхтатиш Роналдуга нисбатан қийинроқ. Ромелу кучлироқ ва гавдалироқ. Роналду – классик ҳужумчи, шунинг учун унга қарши ўйнаш Ромелуга қарши ўйнагандан осонроқ", - деди Ачерби Goal.com нашрига берган интервьюсида.

Ўтган мавсум 36 ёшли Роналду 44 та ўйинда иштирок этди ва 36 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

28 ёшли Лукаку якунланган мавсум жами 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар