Роналду менга ҳавас қилади!

Европа чемпионатининг нимчорак финалида Бельгия терма жамоаси Португалия билан куч синашади. Ушбу учрашув олдидан бельгияликларнинг асосий ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўзини рақиб етакчиси Криштиану Роналду билан таққослади.

Роналду А Серияда мендан кўп гол урди. Лекин биз Италия чемпионатида ғолиб чиқдиқ. Бу мен учун муҳим эди, чунки шуни мақсад қилгандим. Мен Роналдунинг дриблинги ва зарбасига ҳавас қиламан. Ўз навбатида, Криштиану ҳам менинг кучим ва нишонни аниқ олиш қобилиятимга ҳавас қилади, - деди Ромелу Лукаку.

Бельгия ва Португалия ўртасидаги учрашув 27 июнь куни Испаниянинг Севилья шаҳрида бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
27/06/2021 12:56
Раналду бу Раналду, Лукаку Эса Раналдунинг олдида Лалаку...

Минбар

Барча блоглар