Роналду Рамоснинг рекордини такрорлади

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ирландияга (2:1) қарши ўйинда дубль қайд этди.

36 ёшли футболчи шу куни ўзининг “Реал”даги собиқ жамоадоши  Серхио Рамоснинг рекордини ҳам такрорлади. Ҳозирча иккала футболчи Европа миқёсида терма жамоаларда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи бўлиб турибди. Улар ҳисобида 180 тадан ўйин мавжуд.

Бу борада дунёда малайзиялик Со Чин Аун мутлақ рекордчи ҳисобланади. У терма жамоа сафида 195 та ўйинда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар