Роналду

Криштиану Роналду «Ювентус»да қолиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, бир неча кун аввал португалиялик юлдузнинг агенти Жорже Мендеш клуб раҳбарияти билан боғланиб, мижози 2022 йили ёзда тугайдиган шартномани яна бир йилга узайтириш истаги борлигини билдирган. 2023 йили Роналду 38 ёш бўлади.

Шундай қилиб на Роналду, на клуб ҳамкорликни тўхтатмоқчи эмас. Томонлар тез орада шартнома бўйича келишиб олишлари кутилмоқда.

Ўтган мавсум 36 ёшлик Роналду 33 учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва А Серияда энг яхши тўпурарга айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар