Роналдудан зўр тўпурар бор

Бундеслиганинг 14-турида “Бавария” дарвозасини ишғол қилган Эрлинг Холан 2021 йилда киритган тўплари сонини 45 та етказди.

Норвегиялик бу кўрсаткич бўйича “Манчестер Юнайтед” юлдузи Криштиану Роналду билан тенглашиб олди. Роналду бу йилги голларининг аксариятини “Ювентус” сафида киритган.

Бир йил давомида кўп гол ураётган ҳужумчилар рўйхатининг биринчи поғонасида Холанднинг бир голига икки марта жавоб қайтарган “Бавария” тўпурари Роберт Левандовски қайд этилган. Польшалик футболчи  ҳисобида 66 та аниқ зарба бор.

Иккинчи ва учинчи поғоналарни бўлишиб турган Роналду ва Холанддан кейинги – тўртинчи ўринда “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема 44 та гол урган ҳолда банд этган.

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда “Тоттенхэм” етакчиси Ҳарри Кейн ҳисобида 41 тадан гол бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×