Роналдунинг бир ўзи АПЛнинг уч клуби ўйинчиларидан кўп маош олмоқда

Англия премьер-лигасининг уч вакили – “Норвич”, “Лидс” ва “Бренфорд”нинг барча футболчиларининг йиллик маошини йиғиб ҳисоблаганда, “Манчестер Юнайтед” 36 ёшли қарияга тўлаётган пулларга етмади.

Мазкур жамоалар таркибидаги ўйинчиларнинг умумий маоши йилига 29 миллион еврони ташкил қилмоқда. Роналдунинг бир ўзи манчестерликлардан 29,3 миллион евро оляпти.

Умуман олганда, “Манчестер Юнайтед” энг кўп маош берадиган жамоа ҳисобланади ва улар бир йилда футболчилар хизмат ҳақи учун 266,7 миллион евро ажратади. Бу борада иккинчи ўринда қайд этилган “Челси”нинг маош фонди 191,3 миллион еврога тенг. Англия чемпиони – “Манчестер Сити” футболчилар маоши учун йилига 168,4 миллион евро харажат қилмоқда.

Роналду жорий мавсумда манчестерликлар таркибида еттита учрашув ўтказиб, бешта гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)