Россия терма жамоасидан кетган Черчесов Европа термасини бошқариши мумкин

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Станислав Черчесов Польша терма жамоасини бошқариши мумкин, деб хабар бермоқда Матч ТВ.

Манбага кўра, Черчесов Польша футбол иттифоқи президенти Цезарий Кулеш билан эҳтимолий тайинланиш масаласини муҳокама қилган. Польякларнинг устози сифатида россиялик мутахассис  португалиялик Паулу Соузанинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бироқ, Соуза Польша терма жамоаси "ЖЧ-2022" йўлланмасини қўлга кирита олмаган тақдирдагина истеъфога чиқарилиши мумкин.

Маълумот учун, польшаликлар "ЖЧ-2022" саралашида ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

58 ёшли Черчесовнинг сўнгги иш жойи Россия терма жамоаси бўлган. У ушбу лавозимни жорий йилнинг 8 июль куни тарк этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар