Рустам Тўлаганов профессионал рингдаги илк жангида ғалаба қозонди

  • 28 октябрь, 2017, 11:38
  • 0
  • Бокс

Ҳаваскорлар боксчидаги жанглари билан кўпчиликка яхши таниш бўлган ҳамюртимиз Рустам Тўлаганов кеча ўзининг илк профессионал жангини ўтказди.

Рио Олимпиадаси совриндори бўлган спортчимиз ушбу турнирдан сўнг бир йил давомида рингга чиқмай келаётган эди. Бироқ икки ойча АҚШда машғулотлар зўр берган боксчимиз илк профессионал жангини ғалаба билан бошлади.

Мазкур қарама-қаршиликда ҳамюртимизга америкалик Роберт Герро рақиблик қилди, аммо жанг якунига кўра у очколар бўйича имкониятни бой берди.

Профессионал рингдаги илк жангим яхши ўтди. Барчаси кўнгилдагидек бўлди. Мени қўллаб-қувватлаган ҳаммага миннатдорлик билдираман, – деб ёзади Рустам Тўлаганов ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!