“SAFF Championship 2021 in Maldives” мусобақасининг очилиш учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқарди

ЎФА матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1-16 октябрь кунлари Мальдив оролларида Жанубий Осиё футбол федерацияси чемпионати бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик ҳакамлар Аҳрол Рисқуллаев ва Ҳусниддин Шодмонов ишлайди.

Мусобақанинг очилиш учрашуви Непаль – Мальдив терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтди. Айнан ушбу ўйин Аҳрол Рисқуллаевга ишониб топширилди. Унга Ҳусниддин Шодмонов ва тожикистонлик Фарҳод Куралов ёрдам берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!