Самвел Бабаян ташрифидан кейин

"Навбаҳор" Суперлига 18-турида "Пахтакор" билан куч синашди ва 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этди. Наманганликлар Тошкентда ўзининг ашаддий рақибидан очко тортиб олди. Бу орқали "лочинлар" етакчиларга қарши беллашувлардаги мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда.

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида Самвел Бабаян келгач "Навбаҳор"да ўзгаришлар бўлаётганига эътибор қаратди.

- "Навбаҳор" ўзи учун принципиал бўлган ўйинда "Пахтакор"ни 2 очкодан маҳрум қилишга эришди. Ҳозиргача "Пахтакор"дан фақат уч клуб очко ола билди: "Турон", "Сўғдиёна", "Навбаҳор".

Самвел Бабаян ташрифидан кейин Наманган клуби ўйинида жонланиш пайдо бўлгани факт. "Навбаҳор" сўнгги тўрт турда "Локомотив", "Насаф", АГМК ва "Пахтакор" билан ўйнади, яъни, мамлакатнинг бугунги кундаги энг яхши жамоалари билан. Уларнинг бирортаси "Навбаҳор" дарвозасига йўл топа олмади, "Навбаҳор" мана шу тўрт ўйинда 8 очко ишлай олди. Бу энди ҳақиқий прогресс.

Питер Хюистра биринчи даврадаги ва ҳозирги "Навбаҳор"нинг фарқи, "Пахтакор"га асосий рақиблар орасида “лочинлар” анча орқадалиги ва бошқалар борасида гапирди

IMG_0958

Тартиб-интизом қўмитаси мутахассисни АГМК билан ўйиндан кейин Регламентнинг 18.20-банди бўйича  (Мусобақа давомида жамоа учун белгилаб берилган техник зонада фақатгина бош мураббийнинг (зарур ҳолатда шифокор ёки таржимоннинг) эркин ҳаракатланиши ҳамда майдондаги футболчиларга кўрсатма бериши учун рухсат этилади. Қолган барча ҳолатларда клубнинг бош мураббийдан бошқа вакилига нисбатан ЎФАнинг “Интизом кодекси”га мувофиқ жарима санкцияси қўлланилади) жаримага тортди. Хабар узкласико ўтгунига қадар эълон қилинмади, яъни принципиал беллашувга ташқи таъсирлар бўлмаслиги учун барча чора ишга солинди.

Билишингиз мумкинки, биз Бабаянни мутахассис сифатида тан оламиз. Шунингдек, Регламент ҳамма учун бир эканидан келиб чиқиб, керак вақтда тегишли жазони ҳамма қатори унга нисбатан ҳам қўллаймиз. Навбаҳор россиялик мутахассисларга қарши муаммоларини ҳал қилиб олса ва шу темпда давом этса, келаси мавсум ҳозиргидан ҳам яхшироқ ва тартиблироқ жамоага айланиши мумкин, - деди Диёр Имомхўжаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)