Сардор Рашидов:

Ҳали Sports.uz сайти орқали хабар бериб ўтганимиздек, бугун тажрибали ярим ҳимоячи Сардор Рашидов “Пахтакор”ни тарк этиб, “Қувайт СК” клуби билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Бу Қувайтнинг энг машҳур ва бадавлат клубларидан бири ҳисобланади. Рашидов эса янги жамоасига эга бўлганидан сўнг, ўзининг илк интервьюсини sports.uz мухбирига берди.

- “Қувайт СК” жамоаси билан шартнома тузганингиз билан табриклайман. Бу сиз учун янги чақирув бўлди. Қувайтликларнинг илк таклифи қачон келиб тушган ва мазкур таклифни қабул қилишингизнинг асосий сабаби нимада?

- Бу таклифнинг менга маъқул тушган томонига келсак, “Қувайт СК” араб давлатлари орасида ўз обрўсига эга бўлган клуб ҳисобланади. Янги жамоам ҳақида ўқидим ва мавқеи қандайлигини эшитдим. Худди биздаги “Пахтакор” каби катта ҳурмат ва эътиборга эга жамоа экан. “Қувайт СК” шонли тарихи бой жамоа. Бу клуб айни дамда ОФК Кубогида иштирок этяпти. Шунинг учун клуб ушбу мусобақада чемпионликни қўлга киритиш учун яхши-яхши легионерларни жамоага жалб қилишяпти. Тўғрисини айтсам, бу клуб томонидан менга жуда яхши таклиф беришди. Улар керак бўлса, менга қатарликларникидан ҳам кам бўлмаган молиявий таклифни бердилар. Ҳаттоки, Қатар клублариникидан кўп бўлса кўпки, асло кам эмас. Мен мана шу таклифни қабул қилдим. Клуб шайхи ОФК Кубогида ғалаба қозонишни асосий мақсад қилиб қўйган. Бу йўлда мен янги жамоамга ёрдам бермоқчиман.

рашидов7

- Назаримда, “Қувайт СК” томонидан сизга тайёр шартнома юборилган. Умуман олганда, клуб билан музокаралар қанчалик давом этди?

- Қувайтликлар “Қатар СК”даги собиқ жамоадошимни ҳам қўлга киритишган, Баррахмани. Ундан кейин клубдагилар менга таклиф билан чиқишди. Шахсан “Қувайт СК” жамоасининг шайхи менга қўнғироқ қилди. Мени шунчалик ҳурмат қилгани учун ўзи алоқага чиқди. Натижада мен ҳам бундай ҳурмат ва эътиборга яраша ўз розилимгини билдирдим.

- “Пахтакор” клубини тарк этишингиз қандай бўлди?

- “Пахтакор” билан дўстона хайрлашдим. Мени тўғри тушуниб, кетишимга рухсат бергани учун уларга раҳмат. Шунингдек, мавсум бошида менга ишонч билдириб, клубга жалб қилишгани учун ҳам миннатдорчилик билдираман.

рашидов9

- “Пахтакор”даги фаолиятингизни яхши бошлагандингиз ва кетма-кет голлар ураётгандингиз. Кейин жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққандингиз. Ҳозирги аҳволингиз қандай?

- Худога шукр қиламан, аҳволим анча яхши. Жароҳатдан қутулдим. Иккинчи даврадан астойдил шуғулланмоқчи бўлиб тургандим. Сўнгра, менга Қувайт клубидан жиддий таклиф бўлиб қолди ва ўша ерга кетишга қарор қилдим.

- Кетар чоғингизда “Пахтакор”га қандай гапингиз бор?

- “Пахтакор”га катта раҳмат айтаман. Бу ерда 4-5 ой давомида кўрдимки, “Пахтакор” жуда яхши клуб. Жамоа ишқибозлари ҳам жонкуяр. Ҳаммаси учун уларга раҳмат ва “Пахтакор”нинг чемпион бўлиши тилакдошиман. Бу йўлда жамоага омад тилайман.

- Мендаги маълумотларга қараганда, сизда “Қувайт СК”дан ташқари яна бошқа қизиқарли таклифлар ҳам бўлган. Сир бўлмаса, олдингизда қандай танловлар бор эди?

- Биласизми, ҳаммасини бир сўз билан айтганда, “Қувайт СК” юборган таклифи бўйича қолган барчасини “синдирди”. Шу сабабли бундай чорловни қабул қилдим.

рашидов6

- Фаолиятингиз давомида Қатар, БАА ва Португалияда ўйнадингиз. Қувайт чемпионати орқали ўзингиз учун янги саҳифа очяпсиз. Бунгача Қувайт биринчилиги хусусида қандай тасаввурга эга эдингиз ва олдиндан нима кутяпсиз?

- Қани, бориб кўрамиз. “Қувайт СК” билан бир йиллик шартнома имзолаганман. Ўша вақт давомида Қувайт чемпионатининг қандайлигини ўз кўзим билан кўриб оламан. Сизга ростини айтсам, ҳали Қувайт чемпионати ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасдим. Фақат ОФК Кубогидаги иштироки борасидагина маълумотга эга бўлиб тургандим. Улар гуруҳдан чиқишган ва энди битта ўйинда ютиб чиқса, “Насаф” билан дуч келиши мумкин экан. Қаршидаги жангда “Ал-Жайиш” билан ҳам ўйнаганман ва қизиқ ўйин бўлганди.

- Эсимда, ўшанда сиз 87-дақиқада ягона голни уриб “Ал-Жайиш”нинг ғалабасини таъминлагандингиз...

- Ҳа, тўғри. Энди янги жамоам билан балки яна “Насаф”га қарши ўйнармиз.

- “Қувайт СК”нинг таркибини кўрдик, чиндан ҳам юлдуз легионерлар бор. Улар билан бир жамоада тўп суриш сизга ҳозирдан қанчалик қизиқ кўриняпти?

- Тўғрисини айтсам, бу таклифни ўша футболчилар учун қабул қилмадим. Клуб ва ўзим учун бу чорловни танладим. Албатта, яхши ўйинчилар билан ўйинимиз янада чиройли чиқиши мумкин. Клуб манфаати биринчи ўринда эди.

рашидов333_1

- “Қувайт СК”да ўзингиз учун қайси рақамни танладингиз?

- Ҳали қайси рақамда тўп суришим аниқ бўлмади. У ерга борганимдан кейин рақам танлайман.

- Қачон кетишни мўлжаллаяпсиз?

- Кейинги ҳафталарга бўлса керак. 5 августда янги жамоам билан Туркияда йиғинимиз бошланади. Ўша йиғиндан бир ҳафта олдин жамоа Қувайтда тўпланади. Шундан сўнг, Туркияга жўнаб кетади.

- Янги жамоангизда сизга омад тилаймиз.

- Раҳмат.    

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф лучше
17/07/2021 21:14
Nasaf sikib tashla shuni kulubini hali nasafgacha yitib kelsa agar)
&
нодирбек.фк насаф
17/07/2021 20:52
ОФКдан чикиб кетгин омин
&
Турсун Ғани
19/07/2021 03:18
МАН КЕЧА ФИКИР ҚОЛДИРГАНДИМ БУГУН КИРСАМ ФИКРИМ ЙЎҚ, ОЛИБ ТАШЛАШИБДИМИ. САРДОР САҚҚА ИШЛАШГА КЕТДИ ДЕБ ЙОЗГАНДИМ ЙЎҚКУ ЎША ФИКИРЛАРИМ.

Минбар

Барча блоглар