Сардор Рашидовга Қатар чемпионатидан таклифлар бор

Аввалроқ, легионеримиз Сардор Рашидов "Қувайт СК" билан амалдаги шартномасини бекор қилганлиги ҳақида ёзган эдик.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича 30 ёшли вингер хизматига Қатар чемпионатидан таклифлар бор. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда. Агар барчаси ижобий якунланса, қишки трансфер вақтида Рашидов янги клуби сафига бориб қўшилади.

Маълумот учун, Сардор "Пахтакор"да ярим мавсум ҳаракат қилиб, омадини яна Араб диёридан излашга қарор қилганди. Ҳамюртимиз ўртоқлик учрашувлари ва Амир кубоги баҳсларида майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!