Саудия Арабистони чемпионати. Машарипов жамоасида ишлар яхши эмас

Саудия Арабистони чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Ал-Шабаб" ва "Ал-Насср" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Ал-Насср" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов баҳсни асосий таркибда бошлади ва қўшиб берилган дақиқаларда захирага олинди.

Маълумот учун, "Ал-Насср" клуби чемпионат доирасида қаторасига 3-ўйинда ғалаба қозона олмади. Риёдликлар айни дамда 13 очко билан 9-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!