Сен энг қимматисан, демак бошқалардан кўпроқ тер тўкишинг керак!

“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеленинг ҳаракатлари бош мураббий Антонио Контега маъқул келмаяпти.  Илгари “Тоттенхэм”ни бошқарган Жозе Моуриньо ҳам франциялик фуболчига кўп эътироз қиларди.

Лондонликлар бу футболчини 2019 йили 55 миллион фунтга сотиб олган. Бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.

Антонио Конте катта суммага олинган ўйинчи бошқаларга қараганда кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини таъкидламоқда.

- Танги маҳоратли футболчи, лекин у жамоа манфаатлари ундан устун туришини англаши керак. У ўз иқтидори жамоага фойда келтириш учун ишлатиши ва бошқалардан кўпроқ тер тўкиши талаб этилади.

Мен тарғиб қилаётган футболда ҳар бир ўйинчининг аниқ вазифаси бор. Уларнинг ҳар бири нима қилиши кераклигини яхши билиши керак. Бўлмаса, футболчилар майдонда югуриб юришдан бошқа нарсага ярамайди, - деди Антонио Конте.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар