Сервер Ибрагимов 1-ўрин билан финалга йўл олди

Ҳозиргина пара ўқ отишнинг 50 метр масофага тўппончадан ўқ отиш бўйича саралаш баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 539 очко билан биринчи ўринни эгаллади ва финалга йўлланмани қўлга киритди.

Сервер Ибрагимов иштирокидаги финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 08:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!