Сервер Жепаров U16 Ўзбекистон чемпионатида қайси жамаоалар фаворит эканини айтди

Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Сервер Жепаров U16 Ўзбекистон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Айтиш керакки, Жепаров айни дамда Ўзбекистон U16 терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

- Бундай турнирлар сонини ошириш футболчилар ва болалар мураббийлари учун жуда фойдали. Бу каби мусобақалар уларда рақобат руҳиятини оширади, болаларда ғолиблик ҳиссини уйғотади. Статистикага қараганда, футбол билан шуғулланган болаларнинг келажакда 2-3 фоизигина профессионал футболчи бўлади. Лекин 16 ёш катта футболга биринчи қадам қўйиш мумкин бўлган ёш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон U16 чемпионати қизиқ ва шижоаткор тарзда ўтишига шубҳам йўқ.

Болаларнинг ғалабага бўлган иштиёқи билангина кифояланмасдан, ғолиб жамоага бонус сифатида халқаро турнирларда иштирок этиш ҳуқуқини бериш керак, шунга интилиш керак.

U16 мусобақаси ғолиблигига асосий даъвогарлар сифатида "Бунёдкор", "Пахтакор", "Одил-Жуниор" ва "Насаф"ни кўряпман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!