Серхио Рамос ўзи кутмаган клубдан таклиф олди

Goal.com портали тарқатган хабарга кўра, Серхио Рамос ПСЖ билан шартнома борасида келишиб олганига қарамай, турли клублардан чорлов оляпти.

Манбаларнинг маълум қилишича, 35 ёшли марказий ҳимоячига “Арсенал” ҳам иш таклиф қиляпти. Лондонликлар айни пайтда ПСЖ ва футболчи ўртасидаги музокараларни кузатиб бормоқда.

Ўз навбатида, “Реал”нинг собиқ сардорига “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ, манчестерликлар асосий нишон сифатида Пау Торрес ва Рафаэль Варанни танлагани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
shohruh rahimjonov
04/07/2021 08:09
Ramosni Navbahorga olib kelish kerak

Минбар

Барча блоглар