Серхио Рамос ПСЖга ўтганига қандай изоҳ берди?

ПСЖ футболчисига айланган “Реал” афсонаси Серхио Рамос клуб матбуот хизматига икки йиллик шартнома тузганидан кейинги фикрларини  билдирди.

Серхио ПСЖга кўчиб ўтиш унинг ҳаётидаги катта ўзгариш, спорт фаолиятида янги чақирув эканини таъкидлаб, бу кунни ҳеч қачон унутмаслигини қўшимча қилди.

- Мен Еврокубокларда ўзини кўрсата бошлаган жамоага қўшилганимдан фахрланаман ва ПСЖ билан бирга ўсишда давом этамиз, - деди Серхио Рамос.

35 ёшли ҳимоячи Парижга келгунга қадар, Испания чемпионатида “Севилья” ва “Реал” шарафини ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар