Севинч Раҳимова бронза медаль учун татамига чиқади

Айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда.

Мазкур чемпионатда бош мураббий Дилноза Бакирова ҳамда катта мураббий Ўктам Бекпўлатов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Қувонарлиси, -75 кгдаги вакилимиз Достон Отаболаев финал босқичига йўл олиб, чемпионлик учун татамига чиқса, -55 кгдаги вакиламиз Севинч Раҳимова 3-ўрин учун россиялик рақибасига қарши баҳс юритади.

Мазкур қарама-қаршиликлар 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. Шу ўринда, ушбу муҳим беллашувларда терма жамоамиз аъзоларига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!