Шафқатсиз старт! Фозилова ва Ҳамидова рақибаларни аямади
Бразилияда давом этаётган World Boxing кубоги доирасида -48 кг да юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фарзона Фозилова ҳам дастлабки жангини ўтказди. У марокашлик Виссал Фахирга қарши рингга кўтарилди. Бутун раундлар мобайнида фаол ва аниқ ҳаракатлари эвазига Фозилова рақибасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.
Шунингдек, -65 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова ҳам ўз юришини бошлади. У илк босқичда швецариялик Анна Женнига қарши баҳс юритди. Кутилганидек Навбаҳор 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги босқич йўлланмасига эга чиқди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар