Шарифа Давронова жаҳон чемпионатида иштирок этади
Javohir Malikov
20-22 март кунлари енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
20-22 март кунлари Польшанинг Торун шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова иштирок этади.
Ҳамюртимиз уч ҳатлаб сакраш дастурида юқори поғоналар учун кураш олиб боради. Унинг иштироки 21 март санасига белгиланган.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)