"Шериф" футболчиси ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди!

Молдованинг "Шериф" клуби дарвозабони Георгиос Атанасиадис УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Айтиш лозимки, грециялик посбон "Реал"га (2:1) қарши бўлиб ўтган Мадриддаги ўйинда нақд 11 марта сейв амалга оширди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Георгиос Атанасиадисдан ташқари ушбу номга Лерой Сане ("Бавария"), Дарвин Нуньес ("Бенфика") ва Милан Шкриньяр ("Интер") каби футболчиларнинг ҳам номзоди кўрсатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!