"Шериф" "Реал" майдонида сенсацион тарзда ғалаба қозонди

Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Реал" - "Шериф" баҳси якунига етди ва бу учрашувда 2:1 ҳисобида ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоа ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 25-дақиқасида Яхшибоев ҳисобни очди. 65-дақиқада Бензема пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Ўйиннинг асосий вақти сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда Тилль жамоасининг ғалаба голини урди. 

Мазкур натижадан сўнг, Молдова клуби турнир жадвалида 6 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди. "Қироллик клуби"да ҳозирча 3 очко бор ва улар 2-поғонадан жой олган. 


  • 90+6'

    Учрашув якунига етди. "Шериф" "Реал" майдонида кутилмаган тарзда ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз мазкур учрашувда жамоасининг бир голига муаллифлик қилди. Ҳисоб 2:1. 

  • 90+2'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Тилльс фантастик зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди. 

  • 90'

    ГОООООЛ! "Шериф" ҳисобда олдинга чиқиб олди.

  • 89'

    Йович ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 86'

    "Реал" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 84'

    Камавинга рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, бироқ фол эмас. 

  • 81'

    "Шериф" футболчиси олис масофадан ҳавфли зарба йўллади, аммо Куртуа ўз ўрнида. 

  • 80'

    Лука Йович сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 77'

    "Шериф"нинг кам сонли ҳужумларидан бири, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 74'

    "Реал" яна олдинга ўтишда давом этмоқда. 

  • 71'

    "Шериф" офсайддан гол урди. 

  • 70'

    Винисиус фаол тарза олдинга ўтмоқда. У яна зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 66'

    "Реал"да ўзгаришлар амалга оширилди. Гутьерес, Азар, Вальверде майдонни тарк этди. Кросс, Модрич ва Родриго уларнинг ўрнини эгаллади. 

  • 65'

    ГООООООЛ! Бензема ҳисобни тенглаштирди. 

  • 64'

    ПЕНААААЛЬТИ. Винисиус билан бўлган эпизодда чиндан ҳам ҳимоячилар ўйин қоидасини бузган эди. 

  • 62'

    Винисиус рақиб жарима майдони ичида яна йиқилиб тушди. Бу сафар пенальти белгиланиши  эҳтимоли катта. 

  • 61'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Аммо пенальти эмас. 

  • 59'

    Винисиус рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. 

  • 57'

    Алабанинг узатмасидн сўнг Милитао бош билан зарба йўллади. Бироқ ноаниқ. 

  • 56'

    Азарнинг аниқ зарбасини "Шериф" посбони қайтарди. 

  • 55'

    Винисиус рақиб ҳимоясини ёриб кирди, бироқ барибир тўпни ҳимоячилар олиб қўйди. 

  • 53'

    "Реал" ҳужумга ўтди. Камавинганинг узатмасини "Шериф" ҳимоячилари қайтарди. 

  • 51'

    Яхшибоев тўпга бироз ета олмади. 

  • 50'

    "Реал" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 48'

    "Реал" иккинчи таймда ҳам катта куч билан олдинга ўтмоқда. 

  • 48'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча Яхшибоевнинг голи эвазига унинг жамоаси олдинда бормоқда. 

  • 44'

    "Шериф" яхши ҳимояланмоқда, "Реал" эса ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. 

  • 42'

    Каземиронинг зарбасини яна дарвозабон қайтарди. 

  • 40'

    Азар ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 39'

    Каземиро сариқ карточка олди! 

  • 39'

    "Реал" жуда кўп имкониятларни кўкка совуриб юбормоқда. Бу кетишда улар ўз майдонида муҳим очколардан мосуво бўлиши мумкин. 

  • 36'

    Бензема гол уришига бир баҳия қолди.  

  • 34'

    Бензема дарвоза томон зарба йўллади. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 32'

    УХХХХХХХХХХХ! Яхшибоевда яна бир имконият пайдо бўлди, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 30'

    Гутьереснинг зарбаси кучли, бироқ ноаниқ чиқди. 

  • 27'

    "Реал" бор кучи билан ҳужумга ўтмоқда. 

  • 24'

    Қанотдан узатилган тўпни ҳамюртимиз "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди. 

  • 25'

    ГОООООООЛ! Яхшибоев гол урди. 

  • 23'

    Азарнинг узатмасидан сўнг Вальвердедан ҳавфл зарба, бироқ ноаниқ. 

  • 20'

    Яхшибоев офсайд ҳолатида қолиб кетди. 

  • 19'

    Яна Азар йиқитилди. "Реал" фойдасига жарима зарбаси. 

  • 18'

    Бенземанинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. 

  • 17'

    "Шериф" Азарни ўз жарима майдончасига яқин жойда йиқитди. 

  • 15'

    "Шериф" "Реал" жарима майдончасига яқинлашишга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ Мадрид клуби ҳимоячилари ишончли ўйнади. 

  • 13'

    Яхшибоев Алаба билан тўп учун курашда имкониятни бой берди. 

  • 10'

    Кристианунинг узатмасини Куртуа осонлик билан эгаллаб олди.

  • 8'

    "Реал" ҳимояда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 7'

    Винисиус жарима майдони ичига кириб борди, бироқ унинг зарба йўллашига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 6'

    Адама Траоре тинчланиши керак. У рақибга нисбатан жуда қўпол ўйнади. 

  • 4'

    Винисиус олдинга пас берди. Георгис Атанасиадис тўпни узоқлаштирди. 

  • 3'

    "Шериф" футболчиси Данило Арбелоеда рақибга нисбатан қўпол ўйнади. 

  • 3'

    Феде Вальверде ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

     Ассалому алейкус қадрли футбол мухлислари. Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Реал" - "Шериф" ўйинини сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 



  •  


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
29/09/2021 02:16
Шериф матонат кўрсатиб Реал майдонидан ғалаба билан қайтди. Офарин Шерифжон ва Жасуржон. Ғалабада Жасурни, Дарвозабонни ва Себастиян Теллнинг ҳиссаси катта бўлди. Гуруҳдан чиқса зўр бўладида. Камида европа лигаси бор менимча Шерифжон ва Жасур учун. Фақат Омад.
&
Бухорий Шариф
29/09/2021 02:16
Шериф матонат кўрсатиб Реал майдонидан ғалаба билан қайтди. Офарин Шерифжон ва Жасуржон. Ғалабада Жасурни, Дарвозабонни ва Себастиян Теллнинг ҳиссаси катта бўлди. Гуруҳдан чиқса зўр бўладида. Камида европа лигаси бор менимча Шерифжон ва Жасур учун. Фақат Омад.