Шоҳасан Мирзаматов тарозидан ўтди. Эртага жанг!

  • 16 сентябрь, 2021, 20:28
  • 0
  • MMA

Юртимизнинг кўзга кўринган ММА жангчиларидан бири Шоҳасан Мирзаматов навбатдаги жангини ўтказади. У эртага Алмати шаҳрида "Октагон 23" турнири доирасида украиналик Максим Сорокага қарши октагонга кўтарилади. 

Мазкур жанг ярим ўрта вазн (77.1 кг) тоифасида ўтказилади. Маълумки, Сорока ҳамюртимизни жангга чорлаганди. Юртдошимиз эса, буни қабул қилди ва улар ўртасидаги жанг ташкил қилинди.

Бугун вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳар икки жангчи белгиланган меъёрни бажара олди. 

Шу ўринда юртдошимизга эртанги жангда омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!