Шоҳасан Мирзаматов украиналик рақибини техник нокаутга учратди

Ҳозиргина Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида давом этаётган "Октагон 23" турнирининг иккинчи марказий жангида ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов октагонга кщтарилди. У юртдошимизни жангга чорлаган Украина вакили Максим Сорокага қарши баҳс юритди. 

Қувонарлиси, ҳамюртимиз биринчи раунднинг илк дақиқасидаёқ рақибини техник нокаутга учратган ҳолда ғалабага эришди.

Энди, Шоҳасаннинг "Октагон" промоушенида навбатдаги жанги ярим ўрта вазн (77.1 кг) тоифасида чемпионлик камари учун бўлади. Бу дивизион чемпиони эса, қозоғистонлик Бауржан Куанишбоев ҳисобланади. 

Шу ўринда мазкур чиройли ғалаба билан ҳамюртимизни табриклаймиз!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)