Шомуродов жамоаси Афғонистон халқини қўллаб-қувватлайди

“Рома” футболчилари А Сериянинг учинчи туридан ўрин олган “Сассуоло”га қарши учрашувда Афғонистон халқини қўллаб-қувватлайди.

Маълумотларга қараганда, римликлар футболкасида Бирлаш Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси логотипи жойлаштирилади.

cc3efc

Учрашувдан кейин ушбу формалар хайрия аукционига қўйилади ва келиб тушган маблағ БМТнинг қочқинлар бўйича олиб бораётган ишларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Учрашув 12 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Қайсар Моуриньо. Унинг қарори туфайли футболчи “Рома”ни судга берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!