Шомуродов прессингни боплади, лекин...

Конференциялар лигасида “Рома” футболчилари Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоаси билан учинчи бор тўқнаш келди. Бу сафар ҳам Жозе Моуриньо шогирдлари рақибдан калтак еди. Ҳар тугул ҳисоб аввалгидек даҳшатли бўлмади. Аслида римликлар Лоренцо Пеллегринининг голи эвазига ютиб турган вазиятда ўйинни бой берди – 1:2.

Биз учун аҳамиятлиси, Элдор Шомуродов захирадан бўлса ҳам ўйинга туширилди. Ҳужумчимиз учрашувнинг 65-дақиқасидан бошлаб, Генрих Мхитарян ўрнида тўп тепди.  

Италия футболини ёритишга ихтисослашган www.calciomercato.com сайти учрашувда иштирок этган “Рома” футболчиларини баҳолаб чиқди.

Руй Патрисио, 4 балл:

Бу майдондаги биринчи учрашувда олтита тўп ўтказган португалиялик посбон ўз айбини ювиши кутилганди. Аксига олиб, яна оддий вазиятларда хатога йўл қўйди. Мағлубиятнинг асосий сабабчиларидан бўлди.

Rui-Patricio-Sergio-Oliveira

Жанлука Манчини, 6 балл :

Бошида бироз қийинчиликларга дуч келган бўлса-да, кейинчалик яккакурашларда фаол бўлди. Жароҳат олиб, 69-дақиқада ўрнини Крис Смоллингга бўшатиб берди. Англиялик ҳимоячи ҳам қолган дақиқаларда Манчинидан қолишгани йўқ ва у ҳам олти баллга лойиқ топилди.

Мараш Кумбулла, 6 балл:

Кумбулла олти ой олдинги ўйинда ҳам қатнашганди. Бироқ, норвегияликлар қаршисида умуман бошқа савиядаги Кумбуллани кўрди. Анча аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турди.

Рожер Ибаньес, 5.5 балл:

Октбярь ойидаги ўйинда шарманда бўлган ўйинчилардан бири сифатида мезбонлардан аламини олиши керак эди. Бироқ,  ҳар доим ҳам буни эплай олмади.

Рик Карсдорп, 6 балл:

Бу ўйинчи чемпионатдагидек кўп югурмади. Лекин рақибни ёпишда фаол бўлди. Вазият юзага келиши билан рақибга хавф солишга ҳаракат қилди.

Сержиу Оливейра, 5.5 балл:

Ҳарчанд уринмасин ўз ўйинини топа олмади. Биринчи бўлимда йўл қўйган оддий хатоларини беллашувнинг иккинчи ярмида ҳам такрорлади.

Брайан Кристанте, 5 балл : 18 дақиқадаёт огоҳлантириш олгани унинг ҳаракатларини чеклаб қўйди. Бу гал Кристанте ўз даражасида ўйнай олмади.

Никола Залевски, 6 балл :

Залевски анча фаол ўйнаган бўлса-да, норвегияликларнинг биринчи самарали ҳужумиша халақит қила олмади. Иккинчи бўлимда ҳам рақиблар уни анча тер тўкишга мажбур қилди.

Маттиас Вина, 4 балл:

65-дақиқада Залевски ўрнига майдонга тушган ўйинчи умуман ишончни оқламади. Йўқ жойдан жарима майдончаси ишлаб олди.

Лоренцо Пеллегрини, 7 балл:

Римликлар таркибидаги энг фойдали ўйинчи. Биринчи бўлим охирида Евромайдондаги навбатдаги голини урди. Иккинчи бўлимда ҳам рақиб дарвозасига хавф солди.

Генрих Мхитарян, 6.5 балл:

Плеймейкерга айланиб олган Генрих Пеллегринини бир пас билан голли вазиятга чиқарди.

Элдор Шомуродов, 5.5 балл:

Элдор 65-дақиқада Мхитарян ўрнига майдонга тушди. Айниқса, прессингда жуда фаол бўлди. Бироқ, рақиб дарвозасига хавф сола олмади.

12aa5b8d188a74d4ad4907f81626a194_1

Тэмми Абоахам, 5.5 балл:

Тэмми синтетик қопламали майдонда ўйнашга тайёр бўлмаса-да, учрашувда қатнашишдан қўрқмади. Лекин ўзидан кутилган порлоқ ўйинни ҳам кўрсата олмади.

Жозе Моуриньо,  5 балл :

Норвегиялик футболчилар “Рома”нинг жузъий хатоларидан унумли фойдаланишни уддалай олди. Моуриньо Маттиас Винани бошланғич таркибга қўшиб адашди. Энди Римда яхшироқ тактика ва таркиб танлашига тўғри келади.

Моуриньонинг нега жаҳли чиқди ёхуд у бугун Шомуродовни ўйнатадими?

Ўзбек легионери майдонга қайтиб, ҳаммасини жой-жойига қўйиши керак!

Ўзбек футболчисини Европада эътироф этишди

“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?

“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!

Хориждаги ҳужумчимизнинг "иштаҳаси" очилиб кетди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!