Моуриньонинг нега жаҳли чиқди ёхуд у бугун Шомуродовни ўйнатадими?
Бугун тунда – Тошкент вақти билан 00:00 да “Рома” Конференциялар лигаси чорак финал дастлабки учрашувини Норвегияда “Будё-Глимт” жамоасига қарши ўтказади. Бу жамоалар мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келиб, унда мезбонлар 6:1 ҳисобида зафар қучганди.
Жозе Моуриньо ўша аламли мағлубиятни унутмаган ҳолда бу гал умуман бошқа “Рома”ни майдонга ташлашини маълум қилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис бу ўйинга А Сериянинг сўнгги икки учрашувида римликларга “Лацио” ва “Сампдория” устидан ғалаба келтирган услубдан фойдаланади. Яъни, майдонда Моуриньо 3-4-2-1 тактик схемасидан фойдалади.
Мутахассисларнинг бу тахминларини Италия футболини ёритувчи барча нуфузли нашрлар ҳам тасдиқламоқда. Бешта етакчи нашр тузган тахминий таркиб бир хил схема ва таркибга эга бўлиб чиқди.
Италия газеталари танлаган таркиб қуйидагича бўлди:
LA GAZZETTA DELLO SPORT, CORRIERE DELLO SPORT, IL TEMPO, IL ROMANISTA, LEGGO (3-4-2-1): Руй Патрисио; Жанлука Манчини, Крис Смоллинг, Рожер Ибаньес; Рик Карсдорп, Брайан Кристанте, Сержиу Оливейра, Никола Залевски; Лоренцо Пеллегрини, Генрих Мхитарян; Тэмми Абрахам.
Кўриниб турибдики, Элдор Шомуродов бу гал ҳам захирада қолдирилиши кутилмоқда. Ҳамюртимиз А Серияда доирасида “Сампдория”га қарши ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Тэмми Абрахам ўрнига тушган эди. Учрашувдан кейин Жозе Моуриньо легионеримизнинг ҳаракатларини мақтаган эди.
Моуриньонинг жаҳли чиқди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньога Норвегияда “Будё-Глимт” мухлислари уюштирган ташриф маросими ёқмади.
Конференциялар лигаси чорак финал биринчи учрашувини ўтказиш учун совуқ ўлкага келган 59 ёшли мураббий ўзи билан суратга тушиш ва афтограф олиш учун йиғилган мухлислар олдига келган эди.
Бироқ, мухлислардан бири португалиялик мутахассисга қор отди. Бу Жозега умуман ёқмади ва у мухлислар олдидан жаҳл билан узоқлашиб, автобусга чиқиб кетди.
Аввалги футболчилар ҳақиқий чемпион эди
“Рома”нинг собиқ футболчиси Франсиско Лиа Жозе Моуриньо қўл остидаги жамоанинг ўйинига баҳо берди.
- Фабио Капелло доим мени илҳомлантирар эди. У менга кўп нарсани ўргатган. Ҳозир ўзим машғулотлар жараёнида унинг ўгитларини қўллашга ҳаракат қиляпман. Менинг назаримда Капелло ва Жозе Моуриньо умуман бир-биридан фарқ қиладиган мураббийлар. Уларнинг “Рома”си ўртасида жуда катта фарқ кўзга ташланмоқда.
Моуриньо ўз ишини жуда зўр бажаряпти. Лекин олдинда қиладиган ишлари жуда кўп. Ҳозирги ўйинчиларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, менинг давримдаги “Рома” умуман бошқа савиядаги жамоа эди.
Капеллонинг қўл остида Эмерсон, Кафу, Батистута, Тотти, Кандела, Самуэль, Алдаир каби ҳақиқий чемпионлар тўп тепган.
Ҳозирги футболчиларни аввалги чемпионатларга солиштириб бўлмайди. Биз скудетто ва Италия Суперкубогини қўлга киритганмиз, доимо Чемпионлар лигаси учун курашганмиз. Жамоамиз жуда кучли эди, бироқ кўпинчи омад биздан юз ўгирган, - деди бразилиялик собиқ футболчи RomaToday нашрига берган интервьюсида.
Ўзбек легионери майдонга қайтиб, ҳаммасини жой-жойига қўйиши керак!
Ўзбек футболчисини Европада эътироф этишди
“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?
“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!
Хориждаги ҳужумчимизнинг "иштаҳаси" очилиб кетди!
Фикрлар